НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ЖАРАЁНИДА ФУҚАРОЛАР ИШТИРОКИНИНГ ЮРИДИК ТАБИАТИ
Main Article Content
Abstract
Мазкур илмий мақолада норма ижодкорлиги жараёнида фуқаролар иштирокининг юридик табиати илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган ҳамда турли ракурслардан туриб ёритиб берилган. Илмий ишни ўқиш жараёнида фуқаролар иштироки нафақат қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг пишиқ ва пухта тайёрланиши, балки фуқаролик жамиятини барпо этишдаги муҳим қадамлардан бири эканлиги ойдинлашади. Ушбу мақола юридик таълим муассасалари талабалари, илмий тадқиқот фаолиятини олиб бораётган изланувчилар ва кенг ўқувчилар доирасига мўлжалланган.
Article Details
This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.
How to Cite
References
Ишлаб чиқилаётган муайян норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси юзасидан махсус билим ва кўникмаларга ёки ўзгача маълумотларга эга бўлган фуқарода ҳам бундай мажбурият бўлмайди. Фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида, жумладан норма ижодкорлиги жараёнида иштирок этиш билан боғлиқ сиёсий ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” ва “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасидаги Қонунларида умумий тарзда назарда тутилган. Бироқ, айнан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнида фуқароларнинг иштирок этиш шакллари ва кафолатлари ягона ҳуқуқий асос – Норма ижодкорлиги кодексида жамланса мақсадга мувофиқ бўлар эди.